Беруний туманида бир неча юзлаб тонна минерал ўғитларни талон-торож қилган ташкилот аниқланди
Беруний туманида ташкилот томонидан 872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Бош прокуратура томонидан «Қорақалпоқагрокимёҳимоя» АЖнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Mаълум бўлишича, ташкилотнинг Беруний тумани филиали мансабдор шахслари томонидан «Марказий» минерал ўғитлари тарқатиш шоҳобчасига кирим қилиниб, ўзларига ишониб топширилган қиймати 872,4 млн сўмлик 446,9 тонна минерал ўғитларини ўз манфаатларига ишлатиб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: