Ўзбекистонда қанча аҳоли коронавирусга қарши эмланиши очиқланди
Ўзбекистонда жами 4 миллион 112 минг 668 нафар аҳоли эмланиши эълон қилинди. Бу ҳақда Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Муталова маълум қилди.
Хабарга кўра, Ўзбекистони бу жараёнга 3138 та эмлаш пунктлари, 862 та мобил бригадалар (ҳар бирида 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси) жалб этган.
Қайд этилишича, мамлакатда жами эмланадиган аҳоли сони 4 миллион 112 минг 668 нафар, шундан:
- 65-74 ёшгача бўлган қариялар 1 миллион 85 минг 797 нафар;
- 75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар 388 минг 686 нафар;
- 85 ёш ва ундан юқори кексалар 139 минг 280 нафар;
- Тиббиёт ходимлари 447 минг 976 нафар;
- Сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш) 888 190 нафар;
- Мактаб ўқитувчилари 689 минг 383 нафар;
- Мактабгача таълим муассасаси ходимлари 223 минг 426 нафар;
- Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари 180 минг нафар.