Бухоро шаҳар ҳокими ўтказган сайёр қабулда 12 та мурожаат ҳал этилди (фото)
Бухоро шаҳар ҳокими Ўткир Жумаевнинг 29 октябрь куни ўтказилган сайёр қабулида 12 та аҳоли мурожаатлари ҳал этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўткир Жумаевнинг «Б.Нақшбанд», «Ёшлик», «М.Таробий», «Отбозор», «Тўқимачи» каби маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтган. Сайёр қабулда фуқароларнинг 13 та мурожаатлари қонун талаблари доирасида атрофлича ўрганилган.
Мурожаатларнинг 3 таси бандлик, 1 таси уй-жой, 2 таси ер ажратиш, 6 таси коммунал соҳадаги муаммо ва шароитларни яхшилаш ҳамда 1 таси тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратиш каби масалаларга тегишлидир.
Шу ўринда, мурожаатларда кўтарилган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш топшириғи берилган. Аҳоли шикоятлари тегишли ташкилотлар томонидан жойига бориб ўрганилиб, алоҳида муҳокама қилинди ва ечимини топиш чоралари кўрилиб, қаноатлантирилган.
Шунингдек, сектор раҳбари мактаб ёшлари билан ҳам учрашиб, ёшлар учун работотехника тўгарагини ташкил этишни сўраб қилинган мурожаатни шахсан ўз назоратига олинганини билдирди.
Аввалроқ Бухоро шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғи ўтказган қабулда 8 та мурожаат, Бухоро вилояти Тергов бошқармаси бошлиғи ўтказган қабулда 6 та мурожаат ҳамда Шофирконда ўтказилган сайёр қабулда 8 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар қилинганди.