Бухорода коронавирусга чалинганлар сони 850 кишига яқинлашди

Бухоро вилоятида 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 кишига ошиб, 849 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, айни пайтга қадар вилоятда коронавирусга чалинган 98 нафар бемор тузалиб, соғайганлар 677 киши (80 фоиз)га етди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 1 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 214 кишига ошиб, 24 783 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9337 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар