Бухорода салкам 7 млн сўмлик пиротехника воситаларини сотаётган эркак қўлга олинди
Бухоро шаҳрида 6,8 миллион сўмлик пиротехника воситаларини сотаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказган.
Таъкидланишича, тадбир давомида фуқаро Ш.Д. умумий қиймати 6,8 миллион сўмлик пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Самарқанд шаҳрида машина юкхонасида 18 мингдан зиёд пиротехника воситасини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди
Бундан аввал Бухорога 139 дона кучли таъсир қилувчи дорини Тошкентдан олиб келаётган эркак ва Бухорода салкам 115 миллион сўмлик товарни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган чет эл фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар қилинган эди.
Шунингдек, Когон туманида ёнида салкам 2 грамм марихуана олиб юрган фуқаро ҳамда Ғиждувонда 17 грамм марихуана сотаётган шахс ушлангани маълум қилинганди.