Бухорога 139 дона кучли таъсир қилувчи дорини Тошкентдан олиб келаётган эркак қўлга олинди

Бухоро вилоятига 139 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 27 октябрь куни Тошкентдан олиб келаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Тезкор тадбир давомида фуқаро А.Ж.га Тошкентдан Бухоро вилоятига «Lasetti» автомашинада бериб юборилган қутичани қабул қилиб олаётган вақтда тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Маълум бўлишича, ушбу қутичада Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 cентябрь кунидаги 818-сонли «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори билан муомаласи чекланган, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган жами 139 дона таблетка «Регапен» (Прегабалин) дори воситаcи борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Бухоро шаҳрида салкам 7 грамм марихуана сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар