Данғарада катта миқдорда «Трамадол Ланнахер» ва «Тропикамид» дориларини сотаётган йигитлар ушланди

Фарғона вилояти Данғара тумани А-373 автомобиль йўлининг Катта турк қишлоғида катта миқдорда «Трамадол Ланнахер» ва «Тропикамид» дориларини сотаётган йигилар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2020 йил 19 октябрь куни Қўқон шаҳар ДХХ ходими, Фарғона вилояти Ички ишлар бўлими жиноят-қидирув бўлими ходими билан ҳамкорликда «Комплекс тезкор қидирув» тадбирини ўтказган. Тадбир давомида Данғара тумани А-373 автомобиль йўлининг Катта турк қишлоғидаги йўл бўйида «Spark» автомашинасида ўтирган, Қўқон шаҳрида яшовчи 23 ёшли О.М. ва Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 29 ёшли С.М.дан 418 дона конвалютада жами 4180 дона «Трамадол Ланнахер» ёзувли дори воситаси ва 175 дона «Тропикамид» дори воситаси далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қувада 40 қути «Лирика»ни 3 минг долларга сотган шахслар ушлангани, Самарқанд шаҳрида 1 миллион 600 минг сўмлик трамадол сотаётган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар