Ўрта Чирчиқдаги мактабни таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлди

Ўрта Чирчиқ туманидаги мактабни таъмирлашда бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, «С.» МЧЖ раҳбари С.К. ва бошқалар тумандаги умумий ўрта таълим мактабини капитал таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 384,2 миллион сўмлик қурилиш монтаж ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими томонидан аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар