Тошкент вилоятидаги 5 та мактабнинг таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Тошкент туманидаги 5 та мактабда олиб борилган жорий таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги маълум бўлди. 

Хабарга кўра, К.И. МЧЖ раҳбари Д.Б. ва туман Халқ таълими бўлими қурилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Т. тумандаги 5 та умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 321,6 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар