Самарқандда коммунал хизматлар учун ундирилган маблағни ўзлаштирган мансабдорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Аҳолидан коммунал хизматлар учун ундирилган маблағни ўзлаштирган ширкат раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Tez Newsʼга хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ҳудуддаги «И.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари М.А. ва бошқалар аҳолидан уй-жой коммунал хизмати учун йиғилган 108,1 млн сўм нақд пулларни ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига киритмасдан, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар