Чустда «Lacetti»ни бошқариб кетаётган аёл пиёдани уриб юборди

Наманган вилояти Чуст туманида «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, воқеа 18 октябрь куни соат 09:30 ларда Чуст тумани «Меҳнатобод» МФЙ ҳудудида «Lacetti» русумли автомашинани бошқариб кетаётган аёл ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Маълум қилинишича, мазкур йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда бош мия ёпиқ шикасти, чап қўл тирсак суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир:

Аввалроқ Наманган туманида «Cobalt» ҳайдовчиси 4 ёшли болани уриб юборгани, Норин туманида «Nexia» дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи шифохонада вафот этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар