Республикада коронавирусга чалинган 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда — ССВ

11 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85114 (+192) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: uz.sputniknews.ru

Маълум бўлишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 24 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 10 нафари Фарғона вилоятида,
  •  2 нафари Хоразм вилоятида,
  •  15 нафари Тошкент вилоятида,
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 11 апрель кун давомида:

  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 16 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент вилоятида 18 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82943 (+183) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Қайд этилишича, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1537 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ, Республикада бир кун ичида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинган эди.

Янгиликлар