Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 44 миллиондан ошди

«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 44 миллиондан ошди.

Фото: «ejinsight»

Дунёда 27 октябрь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра жами касалланганлар сони 44 055 642 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (8 980 349), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (7 978 972) ва Бразилияда (5 415 671) қайд этилган.

Скрин: «Worldometers»

Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 168 600, касалликдан соғайганлар сони 32 320 825 тани ташкил этади.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 27 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 944 нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 42 миллиондан ошгани ва мутахассис қандай касаллиги бор коронавирус беморлари орасида ўлим ҳолати кўп кузатилаётганини айтгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар