Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 58 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 58 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «Independent»

Тошкент вақти билан соат 17:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 58 029 207 кишига етган. Беморларнинг 1 380 088 нафари вафот этган, 40 223 688 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 3 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 16 425 431 киши касалликдан даволанмоқда.

Скрин: «Worldometer»

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 12 277 024 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 9 050 613 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 6 020 164 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 21 ноябрь соат 13:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 359 нафарни ташкил этмоқда. Aйни пайтга қадар 68 525 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2231 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.

Янгиликлар