Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 62 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 62 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer» сайтидаги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «Sky News»

Тошкент вақти билан соат 18:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 62 113 525 кишига етган. Беморларнинг 1 451 822 нафари вафот этган, 42 903 670 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 3 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 17 758 033 киши касалликдан даволанмоқда.

Скрин: «Worldometer»

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 13 454 346 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 9 351 224 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 6 238 350 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 28 ноябрь соат 13:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 647 нафарни ташкил этмоқда. Aйни пайтга қадар 69 859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2180 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухан шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.

Янгиликлар