Коронавирусдан соғайганларда ҳеч қандай оғриқсиз тиш тушиши ҳолатлари кузатилди

CОVID-19’дан соғайган айрим одамларда ҳеч қандай оғриқсиз ва қонашларсиз тиш тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда «The New York Times» хабар қилди.

Фото: «The New York Times»

Хабарга кўра, CОVID-19’дан соғайган шахс тиш тушиб қолиши ёки тиш эмали билан боғлиқ муаммога дуч келяпти. Мутахассислар тиш билан боғлиқ муаммоси бор кишилар коронавирус билан оғриганида бу ҳолат  тишдаги касалликни янада кучайтириши мумкин, деб тахмин қилмоқда.

Нашр CОVID-19 билан оғриган айрим кишиларнинг ҳикояларини тақдим этган. Масалан, Нью-Йоркда яшовчи Фара Хемили исмли шахс баҳорда бу вирусдан соғайган. Лекин ноябрь ойига келиб, тишларидан айрилганини айтиб берган. Қайд этилишича, у ҳеч қандай оғриқни сезмаган ва ҳатто тиши ҳам қонамаган. Шунингдек, аёл унинг бир қанча танишлари ҳам тиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келганини таъкидлаган. Уларнинг баъзилари эса тишларининг ранги кулранг тусга кириб қолганидан шикоят қилган.

Aввалроқ Aмерикалик олимлар CОVID-19’нинг бутун дунёга тез тарқаб кетгани сабабини аниқлагани ҳамда олимлар ламадан CОVID-19’га қарши самарали моддани олишга муваффақ бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар