Коронавирусга қарши АҚШ вакцинасининг ножўя таъсирлари маълум бўлди

АҚШ тиббиёт ассоциацияси мутахассислари «Moderna» ва «Pfizer» вакциналарнинг ножўя таъсирларини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Таъкидланишича, мутахассислар иккала вакцинани ҳам ёқимсиз, аммо зарарсиз ён таъсирга эга эканлигини таъкидлаган ва аҳолининг бунга тайёр бўлишини айтган. «Moderna» вакцинаси синовларида иштирок этганлар эмланиш жойидаги оғриқни унинг ягона ёқимсиз таъсири деб ҳисоблаган.

Бундай ножўя таъсирдан биринчи доза юборилгандан сўнг 2,7 фоиз беморлар шикоят қилган. Препаратнинг иккинчи дозасидан сўнг беморларнинг 9,7 фоизида чарчоқ, қолган 8,9 фоизида мушак оғриғи, 5,2 фоизида бўғимларда оғриқ пайдо бўлган. Иштирокчиларнинг яна 4,5 фоизи бош оғриғидан шикоят қилган. Шунингдек, беморларнинг 4,1 фоизида инъекция жойида оғриқлар пайдо бўлган.

Беморлардан бири 43 ёшли Люк Хатчинсон эмлашдан сўнг иситма қилган. Аммо у 12 соатдан кейин иситмаламай қўйган. «Pfizer» вакцинасининг иккинчи дозасидан сўнг синов иштирокчиларининг тахминан 4 фоизида бош оғриғи кузатилган. Бошқа ножўя таъсирлар ҳақида шикоятлар бўлмаган.

Аввалроқ АҚШ аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси 11 декабрда бошланиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ЖССТ вакциналар коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўлиқ тўхтата олмаслигини тан олгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар