ЖССТ вакциналар коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўлиқ тўхтата олмаслигини тан олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакциналар коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўлиқ тўхтата олмаслигини тан олди. Бу ҳақда ташкилотнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге «РИА Новости»га маълум қилди.

Фото: «liter»

Таъкидланишича, ЖССТ вакили фармацевтика ишланмалари ва тиббиёт соҳасидаги турли технологиялар одамлар учун янги имкониятларни яратиб бераётганини айтиб ўтган. Европа минтақавий бюроси директори Клуге сўнгги ҳафталарда вакциналар тўғрисида яхши янгиликларни эшитганини айтган. Шунингдек, у потенциаллик фақатгина мамлакатлар вакцинадан тенг ҳуқуқли фойдаланиш имкониятини таъминлаган тақдирда амалга оширилишини таъкидлаган.

«Гарчи вакциналар СOVID-19’ни тўлиқ тўхтата олмасада, шунингдек, барча саволларимизга жавоб бермаса ҳам, улар ушбу вирусга қарши курашда катта умид бахш этади», —дейди Ханс Клюге.

Аввалроқ Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг текширув жараёни бошлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, cамарадорлиги 95 фоизга тенг коронавирусга қарши вакцина аниқлангани ҳақида хабар берилган.