Ўзбекистонда пенсия тайинлаш жараёни соддалаштирилади
Пенсия тайинлаш жараёни соддалаштириш бўйича президентнинг тегишли қарори имзоланди.
Хабарга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб:
- меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда «Ягона меҳнат миллий тизими» орқали электрон тарзда олинади;
- давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
- давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни аҳолига етказиб бериш ҳар 3 йилда ҳудудларда алоҳида тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.