Фарғона шаҳрида Кореяга ишга юборишини айтиб, танишини салкам 115 млн сўмга «ухлатган» эркакка жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳрида 2 октябрь куни танишини Корея давлатига ишга жўнатишини айтиб, уни 8,3 минг доллар ҳамда 29 миллион сўмга «ухлатган» эркакка жиноят иши қўзғатилди.
Buy Phentermine Online Europe

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 2 октябрь куни фуқаро М.A. таниши Я.С.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига ишга жўнатишини айтган. Маълум қилинишича, бунинг эвазига ундан 8,3 минг доллар ва 29 миллион сўм пулни олиб, берган ваъдасини бажармаган. Шунингдек, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланган.
https://phisiobasic.com/m8mmqaw776h

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Фарғона шаҳрида фуқародан 13 минг долларлик кийимларни олиб, пулини бермаган аёлларга жиноят иши қўзғатилгани ва Фарғона шаҳрида 2 та «Spark» олиб беришни ваъда қилиб, танишини 12 минг долларга «туширган» эркакка жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.

Янгиликлар