Фарғона туман ҳокими ўтказган қабулда 12 та мурожаат ҳал этилди

Фарғона туман ҳокими 5 ноябрь, пайшанба куни ўтказган қабулда 12 та мурожаат ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 5 ноябрь куни туман ҳокими Шуҳрат Мўминов аҳоли муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги қабулини ўтказган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, қабул давомида жами 35 нафар фуқаронинг мурожаати тингланган. Мурожаатларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал қилинган. Қолган мурожаатларнинг 10 таси кўриб чиқилиши назоратга олинган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан ташқари, 12 та мурожаатнинг бажарилиши юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилган. Шунингдек, 1 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат берилган.

Фото: Фарғона туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғонада ўтказилган сайёр қабулда 15 та мурожаат ва Марғилонда эҳтиёжманд аҳолининг 1600 дан ортиқ муаммоси ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Қувасой шаҳар ҳокими қабулида 8 та мурожаат ҳамда Бешариқда ўтказилган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида 5 та мурожаат жойида ҳал этилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар