Фарғонада ЙПХ ходимлари қоидабузарликларни электрон расмийлаштирувчи махсус планшетлар билан таъминланди
Фарғона вилояти Ички ишлар бошкармаси Йўл хавфсизлик ҳаракати бошқармаси ходимлари учун 200 дан зиёд қоидабузарликларни электрон расмийлаштирувчи ихтисослаштирилган мобиль қурилма (планшет)лар олиб келинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Таькидланишича, йўл-патрул хизмати инспекторлари маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда махсус планшет орқали маъмурий баённомани тузади ва ҳуқуқбузарга ушбу баённоманинг электрон ёки қоғоз шаклини тақдим этади.
Ҳозирча ушбу қурилма ёрдамида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади йўл белгилари таъсир доирасидаги қоидабузарликлар қайд этиб борилади. Кейинчалик йўл ҳаракати билан боғлиқ бошқа қоидабузарликлар ҳам расийлаштирилади, дейилади хабарда
Аввалроқ Наманганда ЙПХ инспекторига 50 AҚШ доллари пора таклиф этган ҳайдовчи қўлга олингани, Фарғонада ЙҲХБ ходимини машинасида судраган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилгани ва Самарқандда ЙПХ инспекторига карантин постида тартибни бузгани учун “Танбеҳ” берилгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан қарийб 1,8 миллиард сўм жарима белгиланган эди.