Фарғонада салкам 65 йилдан буён ишлаётган иссиқлик электр маркази — суратларда

Фарғона вилоятидаги салкам 65 йилдан буён ишлаётган «Фарғона иссиқлик электр маркази» АЖда бир гуруҳ журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Тур давомида ИЭМ фаолияти, марказ лойиҳалари билан танишилди ва матбуот анжумани ўтказилди, дея хабар бермоқда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News»

«Фарғона иссиқлик электр маркази» акциядорлик жамияти 1956 йилда ишга туширилган бўлиб, ўрнатилган электр энергия ишлаб чиқариш қуввати — 305 МВт, ўрнатилган иссиқлик қуввати — 1421 Гкал/соатни ташкил этади. Фарғона шаҳрида жойлашган ушбу марказ йирик саноат корхоналарини узлуксиз иссиқлик энергияси, ҳамда аҳолини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий энерготизимига электр энергияси узатиб беришдан иборат.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, «Фарғона ИЭМ» ягона Ўрта Осиё  энерго тизимига киради. Ишлаб чиқарилган электр энергияси тўртта 110 кВ системали ҳаво линиялари орқали тармоққа узатилади. Корхонада бугунги кунда буғ ишлаб чикарувчи 6 та қозон агрегати, 6 та турбогенератор ва 9 та куч трансформаторлари мавжуд. Асосий ёқилғи сифатида табиий газ ва захира ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Пресс-тур давомида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов ташкилотнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик олиб борганда эҳтиёжни ўрганиб, шунга яраша режа қилиб чиққанлиги борасида фикр билдирди.

«Бу йил куз-қиш мавсуми анча эрта келди. Очиғини айтсам, бунақа тайёргарлик яқин йилларда кўрилмаган. Пандемияга қарамасдан белгиланган барча 28 та таъмирлаш ишлари бажарилди. 4 та буғ-газ қурилмаси, 15 та қозон ва битта агрегат таъмирдан чиқарилди. Сўрашингиз мумкин, бунинг натижасида қувват ошдими? Ҳа, ошди. ИЭСлар соатига қўшимча 368 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди.

Фото: «Tez News»

Албатта, корхонамиз маълум муаммоларга ҳам дуч келди. Совуқ ўта кучли бўлгани учун ноябр ойида иккита буғ-газ ускунаси тўхтаб қолди, аммо биз уларни икки кунда ишлатиб олдик. Бир нарсани таъкидлаш жоиз, тўхталишлар инсон омили билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда рўй берди. Катта авариялардан сақланиш ва ускуналарнинг тикланиб бўлмас даражада бузилишининг олдини олиш учун автоматлаштирилган тизим ишни тўхтатади. Ҳозирда вазият барқарорлашган ва ишлаб чиқариш тўлиқ тикланган. Аксинча, истеъмол ва талаб ошгани учун кунига 200, 300 ва 500 мегаваттгача қўшимча энергия ишлаб чиқарган кунлар бўляпти», — деди «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги «Фарғона ИЭМ ҳудудида ва Фарғона шаҳар қозонхонаси РК-3 да юқори самарали коогенерацион газ трубина қурилмалари технологиясини татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори асосида «Фарғона ИЭМ» АЖ ҳудудида 17 МВт қувватли юқори самарали когенерацион газ турбина технологияларини жорий этиш инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Ушбу лойиҳани амалга ошириш Фарғона водийси ҳудудида ишлаб чиқариш қувватларининг ошишига олиб келади ва корхонага ҳар йили қўшимча 197,24 млн. КВт соат электр энергияси, 214,5 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, 3,2 миллион кубометр газни иқтисод қилиш ҳамда 125 та янги иш ўринларини яратиш имкониятини беради.

Аввалроқ АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Ўринов Ўзбекистонда электр тармоқларидаги узилиш ҳолатлари юзасидан маълумот берганди.

Янгиликлар