«Мамлакатимиз 30 йил давомида ушбу принцип асосида яшади ва энди йўқ бўлиб кетиш хавфи остида» — Жапаров
Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат қарзлар масаласида фикр билдириб, собиқ президент Алмазбек Атамбоев шундай келишувлар тузганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Euroasia.me хабар берди.
Маълум бўлишича, Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига оиласининг адвокати Акин Тўқталиевнинг Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари лавозимидан бўшатилишига изоҳ берган.
«Давлат хизматида бу менинг адвокатим, дўстим ёки қариндошим деган тамойил бўлмаслиги керак. Мамлакатимиз 30 йил давомида ушбу принцип асосида яшади ва энди йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолди. Бизнинг ташқи қарзимиз қарийб 5 миллиард долларни ташкил этади. Агар уларнинг баъзиларини вақтида тўламасак, кўплаб объектларни йўқотамиз. Бундай шартлар билан келишувни Атамбоев тузган. Аммо Худо хоҳласа, барча қарзлардан ўз вақтида халос бўламиз. Режалар мавжуд», — деган Жапаров.
Маълумотларгa кўра, 2020 йил охирида Қирғизистоннинг давлат қарзи 4 миллиард 850 миллион 730 минг долларни ташкил қилган.
Мавзуга доир: