Андижонда ҳокимлик масъул ходими пичоқланди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокимлигида ишловчи масъул ходим пичоқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Аниқлик киритилишича, воқеа жорий йилнинг 15 апрель куни Андижон вилояти Хонобод шаҳрида содир бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан 1 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар