Ички ишлар органи ходими автоҳалокатга учраб вафот этди
Хоразм вилояти Урганч шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) бошлиғи автоҳалокатга учраб вафот этди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 4 август куни “Урганч – Хива” йўналишида юз берган. Урганч шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғи Ю.Т. га бириктирилган Lacetti русумли хизмат автомашинаси йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Содир бўлган ЙТҲ оқибатида Т.Ю. ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.