Чирчиқда 1000 граммдан ортиқ марихуана топилгани маълум қилинди
4 февраль куни Қуйи Чирчиқ тумани «Кушек» МФЙ ҳудудида 1977 йилда туғилган Д.У.нинг дала ҳовлиси кўздан кечирилган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Таъкидланишича, фуқаро хонадонида гиёҳванд воситаларни ёғда қовургани, модда юқи бўлган идишлар борлиги ва қуруқ ҳолатда оғирлиги 1 282 грамм (экспертиза хулосаси) бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Д.У. га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Самарқандда ўз уйининг деворлари орасига морихуана яширган шахс кўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга доир: