Ўзбекистонда сув нархи қарийб 2 баробар қимматлашди

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича тариф нархлари қимматлашди.

Тошкентда 20 августдан бошлаб 1 кб.м ичимлик суви нархи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз) оширилди. Ушбу кўрсаткич “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ томонидан аҳолига етказиб бериладиган сув нархига нисбатан олинган. Унга кўра,

Ичимлик суви:

  • аҳоли учун –1 м3 – 1 700 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — 1м3 — 7 000 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 1м3 — 7 000 сўм бўлди.

Оқова сув хизмати:

  • аҳоли учун – 1 м3 – 850 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун — 1м3 – 1 850 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун — 1м3 – 1 850 сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари,  корхона томонидан эълон қилинган баёнотда “Чимган-Чорбоғ сув таъминоти” МЧЖ ва “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ  томонидан  етказиб бериладиган ичимлик ва оқова сув хизмати учун ҳам алоҳида янгиланган тарифлар миқдори келтирилган.

Шунингдек, нархларнинг ошиши ҳудудларга ҳам таъсир қилади, хусусан, Сурхондарёда истеъмол суви нархи 1 кубометр учун 2140 сўмга, Қашқадарёда эса 2000 сўмга кўтарилган.

Янгиликлар