Икки нафар ўзбекистонлик халқаро тоифадаги инструктор сертификати билан мукофотланди

Икки нафар ўзбекистонлик халқаро таэквондо ITF федерацияси томонидан 7- ҳамда 6-ДAН (мастер) қора белбоғ ҳамда халқаро тоифадаги инструктор сертификатлари билан мукофотланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, мазкур нуфузли спорт ташкилоти Ўзбекистон таеквондо ITF Миллий ассоциациясининг президенти Лазиз Ҳасановни 7-ДAН (мастер) қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификатлари билан мукофотлаган. Шунингдек, Халқаро таеквондо ITF федерацияси томонидан ассоциациянинг Бухоро вилояти бўлими раҳбари Убайт Мукаррамовга ҳам 6-ДAН қора белбоғ ҳамда халқаро тоифадаги инструктор сертификати топширилган.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, спортчи ёки тренер халқаро таеквондо ITFфедерациясининг 7-ДAН даражасини олиши учун ушбу спорт турида камида 30 йил фаолият олиб борган бўлиши лозим.

Аввалроқ Бухорода 12 нафар мураббий «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳамда Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректорини «Дўстлик» ордени билан мукофотлагани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар