«Instagram бўлмаса, ўзингни осиб қўясанми?»: Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи унинг ижтимоий тармоқларга қарамлиги ҳақида
Хонанданинг фикрига кўра, агар платформа бирдан ўчиб қолса, у ўзини йўқотиб қўймайди.
Сўнгги вақтларда ижодкор Муниса Ризаева турмуш ўртоғи иштирок этган контент билан тез-тез бўлишиб турмоқда. Ижрочи эри билан биргаликда қандай вақт ўтказаётганини мухлисларига кўрсатиб туради. Яқинда мухлислар хонанданинг турмуш ўртоғи телефондан деярли кўзини узмаслигинига эътибор қаратишди.
Айтиш жоизки, юлдузнинг турмуш ўртоғи ўзининг қарашлари билан бўлишди ва ижодкорнинг Instagram’га қарамлигини таъкидлаб ўтди.
«Instagram ўчиб қолса, ўзингни осиб қўясанми? Менимча, ақлдан озсанг керак», — дейди Арсений.