Январь ойида қайси ҳудуд кўпроқ помидор экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда январь ойида хорижий давлатларга помидор экспорт қилган ҳудудлар маълум қилинди.

Қайд этилишича, энг кўп Сирдарё вилояти 1,7 минг тонна помидорни хорижга экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижий давлатларга помидор экспорт қилган ҳудудлар:

  • Бухоро вилояти – 1,5 минг тонна
  • Хоразм вилояти – 964,7 тонна
  • Тошкент вилояти – 718,0 тонна
  • Сурхондарё вилояти – 717,1 тонна
  • Жиззах вилояти – 355,8 тонна
  • Наманган вилояти – 324,2 тонна
  • Андижон вилояти – 286,9 тонна
  • Тошкент шаҳри – 247,9 тонна
  • Самарқанд вилояти – 233,5 тонна
  • Фарғона вилояти – 184,0 тонна
  • Қорақалпоғистон Р. – 77,7 тонна
  • Навоий вилояти – 65,4 тонна
  • Қашқадарё вилояти – 3,5 тонна

Шунингдек, Ўзбекистон январь ойида қиймати 4,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 7,4 минг тонна помидор экспорт қилган.

Янгиликлар