Jony Бухорода суратга олинган янги клипини эълон қилди
Видеоролик шу ҳафта чиқади.
Куз бошида ўзбекистонлик истеъдодли фотосуратчи Нигина Шарден Jony билан ўтказилган янги фотосессиянинг натижаларини тақдим этди. Тайёр кадрларда қўшиқчи Бухоронинг тарихий ёдгорликлари қаршисида суратга тушган.
Маълум бўлишича, ижрочи Бухорода нафақат фотосессия ўтказган, балки шаҳар фонида клип ҳам суратга олган: унда мадраса ва мачитларнинг тоқиларини, минораи Калонни кўриш мумкин.
Instagram’даги видеороликнинг таснифига қараганда, клип премьераси эртага, 10-октябрда бўлиб ўтади.