«Уйда йўқ меҳрни кўчадан излашади»: ўзбек блогери кўп хотинлиликни тарғиб қилувчи видео суратга олди
Фойдаланувчилар вайнернинг Instagram’даги видеоролигини танқид қилишди.
Ўзбек вайнери Шаҳзод Султонов фойдаланувчиларда бир-бирига зид фикр-мулоҳазалар уйғотган янги видео суратга олди.
Видеороликда аёл бош оғриғидан нолиётгани, шу сабабдан тушлик тайёрламагани ва уйни йиғиштирмагани кўрсатилган. Бунга жавобан эркак кўчада овқатланишга қарор қилади ва унга меҳр кўрсатаётган котибасини эслайди. Натижада, у қизни қаҳва ичишга таклиф қилади.
«Ушбу ҳолатда эр хотинини уй ташвишларидан чалғитиш учун сайрга олиб чиқиши керак эди”, «Унинг фикрича, хотин фақат уй-рўзғор учун керак эканми?», «Бизнинг мамлакатимизда фуқаро кўп хотинлилиликни тарғиб қилгани учун жаримага тортилиши ёки 15 суткага қамоққа олиниши мумкин», – деб ёзишган изоҳдагилар.
Айтиш жоизки, видеонинг иккинчи қисмида котиба эркакни тузоққа туширади ва эркак уни зўрламоқчи бўлганига барчани ишонтиришга ҳаракат қилади.