Коронавирус белгиларсиз кечган беморларда ҳам ўпка жиддий зарарланиши мумкинлиги аниқланди

Жанубий кореялик шифокорлар коронавирусга чалинган беморларда касаллик белгиларсиз кечганда ҳам ўпка жиддий зарарланиши мумкинлиги аниқлади. Бу ҳақда «Lifter» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси, аввало, ўпканинг юқори нафас йўллари эпителий ҳужайраларида кўпайишни бошлайди. Шундай қилиб, вирус ўпканинг пастки қисмига кириб, бронхиолларга, яъни бронхларнинг тўғридан-тўғри газ алмашинуви учун жавоб берадиган альвеолаларга олиб борадиган қисмига таъсир қилади.

Натижада ўпкада яллиғланиш бошланади. Альвеолалар суюқлик билан тўлдирилади ва ўз вазифаларини бажара олмайди. Компьютер томографияси тасвирларида ушбу жараённи шаффоф юзалар сифатида кўриш мумкин. Шу каби шаффоф жойлар сабабли ўпка зарарланади ва одамда ўз-ўзидан нафас олишда қийинчилик пайдо бўлади.

Фото: «Reuters»

Шунингдек, шаффоф юзалар кўпайганда оқ рангга айланади. Агар шаффоф юзалар кўпайишда давом этса, салбий ҳолатларга олиб бориши мумкин.

Аввалроқ мутахассис коронавирус антитаначаларини аниқловчи тестни фойдасиз деб атаганди ва коронавирус инфекцияси смартфонлар экранида неча кун сақланиб қолиши маълум қилинган эди.

Кейинчалик британиялик олимлар коронавируснинг яна бир белгисини ҳамда америкалик олимлар коронавирусга қарши антитаначалар инсон организмида қанча муддат сақланишини аниқлагани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар