Россияда уч ёшли қиз қайноқ сувли ваннага тушиб, тириклайин куйиб кетди
Россиянинг Москва вилоятида қаровсиз қолдирилган уч ёшли қиз қайноқ сувли ваннага тушиб, тириклайин куйиб кетди.
Маълум қилинишича, маҳаллий фуқаро уч ёшли қизи ва тўрт ёшли ўғлини қаровсиз қолдириб, дўконга чиқиб кетган. Чўмилмоқчи бўлган қиз тасодифан ваннани иссиқ сувга тўлдирган. Қизнинг акаси сув иссиқ бўлгани учун уни қутқара олмаган. Она уйига қайтгач, ҳушидан кетган қизига ёрдам бериш мақсадида шифокор чақирган, аммо бу фойда бермаган.
Таъкидланишича, воқеа содир бўлганда болаларнинг отаси ишда бўлган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса тафсилотларини ўрганаётгани маълум қилинган.