Марғилонда фуқаронинг уйидан 2 млн сўм ўғирлаб кетган эркак қўлга олинди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 31 октябрь, шанба куни фуқаронинг уйига кириб, шкафидаги 2 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган эркак қўлга олинди.
Order Xanax Australia
Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Марғилон шаҳрида 1 ноябрь куни «Тут таги» маҳалла ҳудудида яшовчи М.
https://paceptclinic.com/bmjm7ewa0x
Ф. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Унда 31 октябрь куни соат 16:30 да номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидаги шкаф ичида бўлган 2 миллион сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Т. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи К.Т. жабрланувчи М.Ф.нинг яшаш хонадонида уста бўлиб ишлаганлиги ва жабрланувчи уй юмушлари билан чалғиган вақтида меҳмонхонасида бўлган шкафдан 2 миллион сўм пулларни яширин равишда ўғирлаганлиги аниқланган.
Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ Қўқонда хонадондан 2 миллион 500 минг сўмлик техника воситалари ва 200 доллар пул ўғирлаган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди.