Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши вакцина билан аҳолини эмлаш бўйича топшириқ берди

10 февраль куни Шавкат Мирзиёев раислигида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Бу ҳақда president.uz хабар берди.

Фото: President.uz

Таъкидланишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигига биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгиланиб, электрон рўйхатини шакллантириш, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари ва қўшимча 800 та мобил бригада ташкил этиш вазифаси қўйилди.

«Давлат дастуридан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки амалий натижаларга эришиш, одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ўз фаолиятида натижа кўрсатиши зарур ва шарт», – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, жорий йилда бюджет ҳисобидан 22 та болалар боғчаси ва 31 та янги мактаб қуриш, ҳар бир туманда физика фанига ихтисослашган биттадан мактаб ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Аввалроқ, «Ҳамманг кабинетда ўтирасан, қачон галстукни ечиб, этик киясан?» – Шавкат Мирзиёев ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Президент «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури тўғрисидаги Фармонни имзолади

 

Янгиликлар