«Toshkent Metallurgiya Zavodi» МЧЖ завод банкротлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди

2020-йилда ишга туширилган Тошкент металлургия заводи Ўзбекистондаги йирик ва замонавий корхоналардан биридир.

Бир қатор оммавий ахборот воситаларида «Toshkent Metallurgiya Zavodi» МЧЖ молиявий аҳволи ва унинг таъсисчилари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида эълон қилингани муносабати билан, TMZ шуни маълум қилади:

  • Компания таъсисчилари таркибидаги ўзгаришлар ишлаб чиқариш барқарорлигига ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариш имкониятига таъсир қилмайди.
  • TMZ қарздорлиги тижорат фаолияти орқали тўланади. Давлат Компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.
  • Қурилиш ва ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун кредитларни жалб қилиш йирик корхоналар учун одатий ҳолдир.
  • TMZ тасдиқланган режага мувофиқ, 2026 йилдан даромадга киришни режалаштирмоқда.

2020-йилда ишга туширилган Тошкент металлургия заводи Ўзбекистондаги йирик ва замонавий корхоналардан биридир.

Заводда импорт ўрнини босувчи сифатли маҳсулотлар – рухланган ва полимер қопламали совуқ ҳолда ёйилган пўлат прокат ишлаб чиқарилади.

TMZ маҳсулотлари харидорлари Ўзбекистон, МДҲ давлатлари, Осиё ва Европадаги қурилиш ва металл савдоси билан шуғулланадиган компаниялари ҳисобланади.

Янгиликлар