Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди
Наманган шаҳар «Лола» маҳалласи, Одил Файз рўпарасида Д-1000 миллиметрли ичимлик суви тармоғида носозлик юзага келганлиги сабабли 6 ноябрь, жума куни соат 05:00 да «Жийдакапа» иншоотидан сув узатиш вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда «Наманган сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 6 ноябрь куни Наманган шаҳрининг Бобуршоҳ, Марғилон кўчалари, «Зарбдор», «Янги ҳаёт», «Янги қурилиш», «Янги замин», «Янги аср», «Баркамол авлод» маҳаллалари, Лола жаҳон бозори ҳудуди, Уйчи кўчасидаги кўп қаватли уйлар, марказий шифохона, 4-оилавий поликлиника, Агротадбиркорлик коллежи ҳудуди, вилоят силга қарши кураш диспансери, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳудудларида сув таъминоти тўхтатилди.
Шунингдек, Наманган туманининг «Қурама», «Эшобод», «Қўрғонча», «Қорасув», «Неъматжон», «Ғалча», «Қўқонқишлоқ», «Хонобод», «Ирводон 1-2-3» маҳалларида, Уйчи туманининг Жийдакапа, Машад, Ўнҳаят, Обжувоз қишлоқларида ичимлик суви таъминотида чекловлар бўлиши маълум қилинади.
Аввалроқ Улуғнорда ўрнатилган қуёш электр станцияси 2 минг кишини ичимлик суви билан таъминлагани ҳақида хабар берилганди.