Наманганда 1 октябрь ҳолатига кўра аҳоли сони маълум қилинди
Наманган вилояти доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 2852,3 минг кишини ташкил этиб, 2020 йил бошидан 41,5 минг кишига ёки 1,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, шаҳар аҳолиси сони 1843,2 минг кишини, қишлоқ аҳолиси сони 1009,1 минг кишини ташкил этган. Жумладан, туманларда 1 октябрга нисбатан аҳоли сони:
- Мингбулоқ 127,7 минг киши;
- Косонсой 211,7 минг киши;
- Наманган 181,4 минг киши;
- Норин 165,3 минг киши;
- Поп 221,7 минг киши;
- Тўрақўрғон 228,9 минг киши;
- Уйчи 215,6 минг киши;
- Учқўрғон 173,8 минг киши;
- Чортоқ 201,1 минг киши;
- Чуст 268,0 минг киши;
- Янгиқўрғон 220,6 минг кишини ташкил этади.
Шунингдек, аҳоли зичлиги бўйича таҳлилларга асосан Наманган вилояти бўйича 1 квадрат километрга 383,2 киши тўғри келмоқда. Маълум қилинишича, аҳолининг энг зич жойлашуви Наманган шаҳри (1 квадрат километрга 4243,3 киши), Наманган (892,8 киши), Тўрақўрғон (839,2 киши) туманларга тўғри келган бўлса, аксинча ҳолат Поп туманида (76,2 киши) ва Мингбулоқ туманида (172,4 киши) тўғри келмоқда.
Мавзуга доир: Наманган шаҳрида сўнгги 9 ойда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 2,4 фоизга ошди
Аввалроқ Наманганда сўнгги 9 ой ичида нечта енгил конструкцияли иссиқхона қурилгани маълум бўлгани, Учқўрғонда қиймати 26 миллиард сўмлик кичик саноат зонаси ташкил этилиши хабар қилинган эди.