Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқоб тақмаганлар қанча жарима тўлаши маълум қилинди
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади. Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.
«Моддага кўра, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача 1 миллион 225 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», — дейди Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
Мавзуга доир: