Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларидан қачон воз кечилишига изоҳ берилди
Хабарга кўра, Нурмат Отабеков Ўзбекистонда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа ва антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаётганини айтиб ўтди.
«Бекор қилиш деган гап йўқ. Балки бирор эркинликка берилгандирмиз, лекин вирус атрофимизда юрибди, у орамизда. Нега бекор бўлиши керак? Кўряпман, айримлар ниқоб тақмаяпти. Бу хато. Одамлар жамоат хавфсизлиги учун ҳам ниқоб тақиши керак. Биласизми, кўплаб давлатларда бирор касаллик бўлмаган тақдирда ҳам ниқоб тақишади. Чунки бу соғлиқ учун керак. Бизда дока ниқоб, ижтимоий масофа, антисептик воситалардан фойдаланишни тўхтатиш умуман илгари сурилмаяпти. Қайтараман, Ўзбекистонда вирус бор», деди Нурмат Отабеков.
Мавзуга доир:
- Коронавирусга қарши эмланиш кимларга тавсия этилмаслиги маълум қилинди
- ЖССТ вакили пандемия яна қанча вақт давом этишини маълум қилди
- Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди
- Дунёда охирги сутка давомида COVID-19’дан вафот этганлар сони маълум
- Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми билан касалланган бемор тузалди