Дунёда охирги сутка давомида COVID-19’дан вафот этганлар сони маълум бўлди

Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 7 мингдан ортиқ бемор вафот этди. Бу ҳақда ЖССТ маълумотларига таяниб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: bbc.com

Хабарга кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 114 миллион 428 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 543 мингдан зиёд киши вафот этган (3.03.2021 йил Европа вақти билан соат 15:35 ҳолатига кўра).  Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 348 281 янги ҳолати аниқланган ва 7 807 нафар бемор вафот этган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (04.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:23 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 115 миллион 174 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 559 мингдан ортиғи вафот этган.

Таъкидланишича, касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,345 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,139 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,587 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,278 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,188 миллиондан ортиқ).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавируcга қарши кимлар биринчи эмланиши қайта кўриб чиқилиши маълум қилинган эди.

Янгиликлар