Ўзбекистонда коронавируcга қарши кимлар биринчи эмланиши қайта кўриб чиқилиши маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши кимлар биринчи эмланиши кўриб чиқилиши айтилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида маълум қилинди.

Фото: rbc.ru

Хабарга кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишларига тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб олинган ҳамда халқаро тажрибадан келиб чиқиб, хавф гуруҳига кирувчи шахсларни биринчи навбатда эмлаш маълум қилинган эди. 

Шунингдек, эмланиши лозим бўлган шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, 3 минг 138 та эмлаш пункти, 862 та ҳаракатдаги ва мобиль бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш, мавжуд 1 та марказий, 14 та ҳудудий ҳамда 206 та туман (шаҳар) вакцина сақлаш омборхоналарини, улардаги 457 та совуткич, 148 та электр генератор, 121 та термосумка ва термоконтейнерни шай ҳолатига келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишча, аҳолини эмлаш тадбирларига жалб этиладиган тиббиёт ва бошқа ходимлар февраль ойи якунига қадар коронавирусга қарши эмлаш масалалари бўйича қайта ва тўлиқ тайёргарликдан ўтказиш режалаштирилган.

Таъкидланишича, Парламент эшитувида халқ вакиллари кекса ва нуронийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, яъни «Темир дафтар» га киритилган ва ногиронлиги ҳамда сурункали касалликлари бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини биринчи навбатда эмлаш ишларини ташкил қилиш таклифи берилди.

Маълум бўлишича, коронавирусга қарши биринчи навбатда вакцина олувчилар рўйхатига журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоат транспорти ходимлари, ҳамда чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар ва меҳнат мигрантлари ҳам киритилганлиги ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.

Мавзуга доир: