Кўзойнак тақувчи кишилар камроқ коронавирусга чалиниши исботланди

Ҳиндистонлик олимлар коронавирус пандемияси пайтида кўзойнак тақадиган одамлар тақмайдиган кишиларга қараганда кўпроқ ҳимояланган бўлади деган хулосага келишди. 

Тадқиқотчилар COVID-19 билан касалланган 304 бемор ўртасида сўровнома ўтказганда, уларнинг 19 фоизи асосан кўзойнак тақиб юриши аниқланган.

Таъкидланишича, бундай аксессуарларни кунига саккиз соат давомида олиб юрадиган инсонлар коронавирус инфекциясини камроқ юқтиришади. Шу билан бирга, улар юз ва кўзларига камдан-кам қўл билан тегиши аниқланган.

Шунингдек, кўзойнаклар шиллиқ қават орқали COVID-19 инфекциясини олдини олувчи ҳимоя омили бўлиши мумкинлиги исботланди.

Аввалроқ, АҚШда коронавируснинг «гибрид» штамми аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга доир:

Янгиликлар