ЕОТБ Марказий Осиёда очликка қарши кураш учун 1 млрд доллар ажратади
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Марказий Осиё мамлакатларида очарчиликни бартараф этиш ва озиқ-овқат билан таъминлаш учун 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи.
Унинг фикрича, COVID-19 пандемияси Марказий Осиёнинг айрим давлатларида очлик даражасини пасайтириш суръатини секинлаштирди ва ҳатто вазиятни янада ёмонлаштирди.
Йўл инфратузилмаси зичлигини ошириш ва сифатини яхшилаш транзит юкларни ташишда йўқотишларни сезиларли даражада камайтириши мумкин, бу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга, деб қўшимча қилди Чкония.
Шунингдек, минтақа аҳолиси семизлик ва муҳим микроэлементлар танқислигининг ортиб боришига дуч келгани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, фойдали озиқ-овқат ҳар йили қимматлашмоқда ва Марказий Осиё аҳолисининг катта қисми уни сотиб ололмайди.
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Евроосиё маконида инвестиция фаолиятини амалга оширувчи халқаро молиявий ташкилотдир. У 17 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритяпти. Банкнинг устав капитали 7 млрд долларга тенг. ЕОТБ портфелидаги асосий улушни транспорт инфратузилмаси, рақамли тизимлар, яшил энергия, қишлоқ хўжалиги, саноат ва машинасозлик соҳаларида интеграция эффектига эга бўлган лойиҳалар эгаллайди.