Ўзбекистонда ундирилган жарима пулларининг қанчаси муҳтожларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 24 ноябрь куни қабул қилинди. Унга асосан 1 декабрдан давлатга етказилган зарардан ундирилган маблағнинг маълум қисми муҳтожларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Фото: «Tez News»

Фармонга кўра, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича сотилган мол-мулкларнинг маблағлари — алоҳида ғазначилик ҳисоб-рақами билан пропорсионал тартибда тенг равишда  «Темир дафтар», «Aёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Aввалроқ Ўзбекистонда раҳбарлар хизмат машинасидан қандай мақсадда фойдаланиши назорат қилиниши ҳамда Наманганда 2021 йилда ижтимоий соҳага 2,2 триллион сўм йўналтирилиши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар