Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк 2 ноябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 6,98 сўмга кўтарилиб, 10 366,86 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 074,28 сўмга баҳоланиб, 211,50 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 5,74 сўмга қимматлаб, 130 сўм 37 тийин этиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 3 ноябрь, сешанба кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 359,88 сўмни ташкил қилган.