Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк 26 октябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 11,88 сўмга пастлаб, 10 359,88 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 285 сўм 78 тийинга баҳоланиб, 132,15 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 2,92 сўмга қимматлаб, 136 сўм 11 тийин этиб белгиланган.

Инфографика: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 27 октябрь, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 19 октябрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 371,76 сўмни ташкил қилган.