Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди, евро ва рубль эса арзонлашди

Марказий банк 19 октябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 7,28 сўмга ошиб, 10 371,76 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 153 сўм 63 тийинга баҳоланиб, 101,33 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 1, 84 сўмга арзонлаб, 133 сўм 19 тийин этиб белгиланган.

Инфографика: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 20 октябрь, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 364,48 сўмни ташкил қилган.

Янгиликлар